ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Хоккей: “Бинокор” яна ютқазди, “Семурғ” эса пешқадамларга тенглашди

Хоккей: “Бинокор” яна ютқазди, “Семурғ” эса пешқадамларга тенглашди

Кеча пойтахтимиздаги “Ice City” мажмуасида хоккей бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур ўйинлари бошланди.

5-тур доирасидаги илк ўйинда муз устига “Семурғ” ҳамда “Бинокор” жамоалари тушишди. 15 дақиқадан ўтказилган учта бўлимда дуранг қайд этилди – 4:4.

Сўнгра ғолибни аниқлаш учун қўшимча вақт белгиланди. 5 дақиқалик икки таймда “Семурғ” хоккейчиларига омад кулиб боқди: “Семурғ” – “Бинокор” – 5:4.

Бугун 5-турнинг навбатдаги ўйинида “Тошкент” ҳамда “Хумо” жамоалари ўзаро куч синашади.

Semurg-Binokor (3).jpg

Semurg-Binokor (5).jpg

Semurg-Binokor (6).jpg

2 483
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА​​