ЎзА Ўзбек

06.01.2020 Чоп этиш версияси

Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Россияда ўтказилади

Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Россияда ўтказилади
Халқаро допингга қарши агентлик санкцияларига қарамай, хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Россияда ўтказилади, деди Халқаро хоккей федерацияси раҳбари Рене Фазель.

Унинг сўзларига кўра, федерация халқаро допингга қарши кураш агентлигидан хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Новосибирск ва Омскда бўлиши ҳақидаги маълумотни олган.

“Championat” нашри Фазелнинг “Ҳеч қандай ўзгариш киритилмайди”, деган сўзларини иқтибос қилган.

Маълумот учун, халқаро допингга қарши кураш агентлиги Россиялик спортчиларни тўрт йилга халқаро мусобақалардан четлатганди.

1 700
ЎзА