ЎзА Ўзбек

29.07.2019 18:18:06 Чоп этиш версияси

ХОҚ Ўзбекистон учун Токио олимпиадасига таклифнома жўнатди


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2020 йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун расмий таклифнома олди, деб хабар беради ташкилот расмий сайти. Таклифнома шахсан Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан жўнатилган.

“Халқаро Олимпия қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасини 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишга таклиф қилишни шараф деб билади”.

Томас Бах, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти”, – дея ёзилади мазкур таклифномада.

photo5330332483859884940.jpg

Таъкидлаш жоиз, ХОҚ навбатдаги Олимпиадага бир йил қолганидан сўнг ташкилотга аъзо мамлакатларнинг миллий Олимпия кўмиталарига расмий таклифнома жўнатади. Айни пайтда ХОҚ таркибига 206 мамлакат аъзо саналади.

Шу пайтга қадар ўзбекистонлик спортчилардан теннис бўйича Денис Истомин ҳамда велоспортчи Ольга Забелинская Токио-2020 ёзги олимпиадаси, ўқ отиш спортида эса Сервер Ибрагимов Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Токио олимпиадаси ўйинлари 2020 йил 24 июлдан 9 августига қадар бўлиб ўтади.