ЎзА Ўзбек

01.04.2019 09:11:05 Чоп этиш версияси

Хави Риберини Қатарга таклиф қилди


Мюнхеннинг "Бавария" клуби аъзоси, франциялик Франк Рибери фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Ярим ҳимоячига "Ал-Садд" клуби қизиқиш билдирмоқда. Машҳур испаниялик Хави тўп сурадиган жамоа мавсум якунига етганидан сўнг Риберини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Айнан Хави франциялик 35 ёшли ярим ҳимоячини Қатарга таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рибери мавсум якунига етганидан сўнг "Бавария"ни тарк этиш ниятида эканини маълум қилганди.