Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 16:44 Чоп этиш версияси

Халқаро турнир якунланди

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада мамлакатимиз спортчилари билан бир қаторда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган атлетлар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Турнирнинг турли масофага югуриш баҳсларида терма жамоамиз аъзоларидан Жалолиддин Ҳамроқулов, Руслан Махсумов, Ойбек Маматкомилов, Комила Ражабова, Маржона Баратова олтин медални қўлга киритди. 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Шоҳрух Баратов ва Роксана Худоёрова биринчи ўринни эгаллади.

Баландликка, узунликка ва уч ҳатлаб сакрашда спортчиларимиздан Сафина Саъдуллаева, Ўғилой Абдулазизова ҳамда Роксана Худоёрова ғолибликни қўлга киритди.

Ядро улоқтиришда Шаҳзод Мардонов ва Фарида Ҳакимова терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медалларни қўшиб қўйди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 908






Все о погоде - Pogoda.uz