ЎзА Ўзбек

04.10.2019 Чоп этиш версияси

Халқаро турнир олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Халқаро турнир олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2-6 октябрь кунлари Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун XIV анъанавий ал-Ҳаким ат–Термизий халқаро турнири бўлиб ўтади.

Ҳар икки йилликнинг энг нуфузли кураш байрамларидан бири ҳисобланган мазкур мусобақада мамлакатимиз полвонлари билан бир қаторда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 100 нафардан зиёд энг сара спортчилар гиламга тушиши режалаштирилган.

Мазкур халқаро турнирга Кураш бўйича Жаҳон чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиблари ташриф буюриши кўзда тутилган.

photo_2019-10-05_14-28-05.jpg

Мусобақа олдидан бир қатор эксперт ва мутахассислар бошчилигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда айтилишича, Термиз шаҳрида халқаро турнирни юқори даражада ўтказиш учун катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

photo_2019-10-05_14-28-06.jpg

photo_2019-10-05_14-28-10.jpg

photo_2019-10-05_14-28-17.jpg

photo_2019-10-05_14-28-26.jpg

1 735
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА