ЎзА Ўзбек

10.01.2019 20:01 Чоп этиш версияси

Халқаро турнир

Пойтахтимиздаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бокс бўйича 2003-2004 йилларда туғилган чарм қўлқоп усталари ўртасида халқаро турнир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз бокс федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу турнирда боксчиларимиздан ташқари Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистондан келган спортчилар 15 вазн тоифасида ўзаро баҳслашди.

Икки юз нафарга яқин боксчи иштирок этган мусобақада вакилларимиздан Жаҳонгир Эгамбердиев, Мадиёр Дониёров, Исломбек Ғаниев, Асрорбек Шахобиддинов, Бахтиёр Зуҳруллаев, Жаҳонмурод Имомалиев, Диёрбек Наврўзов, Диёрбек Муҳаммаджонов, Темурхон Махсетбоев, Мирзааҳмад Мирзабеков, Логин Петров, Азизбек Эрмаматов, Нусрат Тоҳиров, Абдуллоҳ Солиҳов ва Жаҳонгир Зокиров ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритди.



Ж.Тошхўжаев, ЎзА
1 462