ЎзА Ўзбек

15.05.2020 Чоп этиш версияси

Халқаро Олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасига оид баёнот билан чиқди

Халқаро Олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасига оид баёнот билан чиқди

Коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилнинг ёзида ўтказилиши белгиланган Токио-2020 Олимпия ўйинлари вақти бошқа ўзгартирилмайди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси маълум қилди.

ХОҚ расмий сайти хабарида келтирилишича, Япония ҳукумати нуфузли мусобақани яна бир бор бошқа муддатга қолдирмасликка қарор қилишган. Осиёликлар раҳбарияти пандемиянинг бутун жаҳон бўйича 2020 йилнинг охирига бартараф этилишига ва кейинги йилдан вазият тўла барқарор ҳолатга келишига ишонмоқда.

Шунингдек, мусобақанинг ўтказилиши жараёнига юқори даражада тайёргарлик кўриб, барча хавфсизлик чоралари ишлаб чиқилади. Агар Олимпия ўйинлари кўрсатилган муддат ичида ўтказилмайдиган бўлса, Япониянинг нуфузига ҳам таъсир кўрсатади деб ҳисобламоқда ҳукумат вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларидан ташқари нуфузли мусобақада иштирок этиш учун йўлланма берувчи лицензион турнирлар ҳам қолдирилган эди. Айни пайтда ХОҚ томонидан бу турнирларнинг қайта тикланиши ёки қай ҳолатда ўтказилиши бўйича аниқ таклиф билдирилмаган.

5 417
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА