ЎзА Ўзбек

05.11.2018 Чоп этиш версияси

Хачанов Парижда Жоковични таслим этди

Хачанов Парижда Жоковични таслим этди

Россиялик теннисчи Карен Хачанов соврин жамғармаси 5 444 985 миллион евро бўлган Rolex Paris Masters мусобақасида ғолиб чиқди.

Карен “Мастерс“ таснифига кирувчи, ўзининг илк турнири финалида жаҳоннинг иккинчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жоковични мағлуб этди.

rue40f4c0a474.jpg

Жокович финалда россиялик рақибига икки сетда 7:5, 6:4 ҳисобларида имкониятни бой берди.

Қайд этиб ўтиш жоизки, Карен саралаш баҳсларида Филип Крайинович билан 7:5, 6:2, Мэттью Эбден билан 6:2, 2:0; нимчоракда Жон Изнер билан 6:4, 6:7, 7:6; чоракда Александр Зверев билан 6:1, 6:2 ҳамда ярим финалда Доминик Тим билан 6:4 6:1 натижаларини қайд этиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

ruee5e72175be.jpg

rue68d2300821.jpg

Эслатиб ўтамиз, Хачановдан аввал “Мастерс“ туркумига кирувчи турнирни россияликлардан Марат Сафин қўлга киритган ва ўша воқеага ҳам тўққиз йилдан ошди.

1 785
ЎзА