ЎзА Ўзбек

10.01.2019 22:33 Чоп этиш версияси

Кавани хитойликларнинг таклифини рад этди

Кавани хитойликларнинг таклифини рад этди

Хитойнинг “Далянь Ифан” клуби ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванини сотиб олиш учун жиддий таклиф билан чиқди. Бироқ уругвайлик футболчи буни рад этган.

Ўз навбатида ҳужумчига “Атлетико”, “Наполи” ва “Челси” томонидан ҳам қизиқишлар мавжуд. Бу эса Каванининг Хитой сафарини кечиктириши учун етарли бўлмоқда.

Кавани Парижда 2013 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Ўшанда ҳужумчини қўлга киритиш учун ПСЖ “Наполи”га 65 миллион эвро тўлаб берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Эдинсон бу мавсумда 11 марта майдонга тушиб, 10та голга муаллифлик қилган.

Дурдона Шарофиддинова, ЎзА
2 921