ЎзА Ўзбек

18.12.2019 Чоп этиш версияси

Никита Рафалович “Катта дубулға” турнирида бронза медалига сазовор бўлди

Никита Рафалович “Катта дубулға” турнирида бронза медалига сазовор бўлди

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондонинг WT йўналиши бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи йирик турнир старт олди. Қувонарлиси, мазкур мусобақанинг биринчи кунида ҳамюртимиз Никита Рафалович (-80 кг) шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақани хитойлик рақиби устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган Рафалович кейинги босқичда иорданиялик таэквондочидан устун келди. Афсуски, ярим финалда россиялик Максим Храмцовга имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа Никита бронза медали учун даянга чиқди ва бу босқичда сўнгги икки жаҳон чемпионатининг ғолиби озарбайжонлик Милад Беиги устидан ғалаба қозонди.

Ушбу ғалаба Рафаловичга 3500, унинг мураббийига эса 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини ҳам тақдим қилади. Бугун даянга чиққан Жасур Жасунов (-68 кг) ҳамда Нигора Турсунқулова (-67 кг) медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

1 753
ЎзА