Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2017 12:49 Чоп этиш версияси

Картингчилар мусобақаси

Картингчилар мусобақаси Наманган вилояти Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят кубоги 1-босқич очиқ мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада туманлар ва Наманган шаҳридан, шунингдек, Андижон ва Фарғона вилоятларидан 70 дан зиёд спортчи қатнашди.

Умумжамоа ҳисобида Уйчи туман ўқув спорт-техника клуби жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Янгиқўрғон тумани жамоаси иккинчи, Мингбулоқ тумани спортчилари эса учинчи ўринни эгаллади.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
2 035






Все о погоде - Pogoda.uz