Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2018 20:20 Чоп этиш версияси

Картингчилар беллашуви

Картингчилар беллашуви Наманган вилояти Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

1.jpg

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

7.jpg

8.jpg

Пойгаларда барча рақибларини ортда қолдирган Амир Ҳамдамов, Богдан Устинов, Лочин Эркабоев, Тоиржон Қосимов, Ислом Исмоилов, Аҳмаджон Эгамбердиев, Шерали Абдуллаев, Вячеслав Шипков ўз ёш тоифасида ғолиб бўлди.

9.jpg

11.jpg

Умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Тошкент шаҳри спортчилари иккинчи, андижонлик картингчилар учинчи ўринни қўлга киритди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
8 334