Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 16:12 Чоп этиш версияси

Каратэчиларимизнинг 9 медали

Каратэ бўйича Ўзбекистон ёлар терма жамоаси Олма-ота шаҳрида ўтган “Kazakhstan open” турнирида 3 олтин, 1 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритди.

Мусобақада барча рақибларини мағлубиятга учратган  Бекзод Туйғунов,  Наргиза Муртазоева ҳамда Дилдора Алиқулова ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритган бўлса,  Наргиза Тоҳирова 46 килограммгача вазнда кумуш медал соҳибига айланди.

Шунингдек, каратэчиларимиздан  Исломжон Сатторов, Бекзод Тўев, Шахинабону Қозоқова, Бону Эгамбердиева, Севара Жуманиёзова турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
11 225