ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Каратэчиларимизга инновацион жанг симулятор панжаси топширилди

Каратэчиларимизга инновацион жанг симулятор панжаси топширилди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз миллий каратэ федерацияси ҳамда "Ludus alliance" ҳамкорлигида каратэчиларимизга инновацион жанг симулятор панжаси топширилди.

"Ludus alliance" ташкилоти томонидан яратилган инновацион жанг симулятор панжаси спортчиларнинг тезлиги, реакцияси, куч-қуввати ва чидамлилигини ўлчайди.

"Ludus alliance" мутахассиси фикрича, инновацион жанг симулятор панжасини яратиш учун беш йил вақт кетган. Панжалар Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Жанубий Корея ва Исроил мамлакатлари мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди. Уларнинг дунё бўйича илк тақдимоти 2018 йили Андижон шаҳрида ўтказилган эди.

Мазкур панжалар қайд этган натижа мобиль иловалар орқали мураббийларга юборилади ва шу асосда спортчининг ҳолати баҳоланади.

_DSC0047.jpg

_DSC0021.jpg

_DSC0059.jpg

7 091
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, Ёқуб Мелибоев (сурат), ЎзА