ЎзА Ўзбек

15.04.2019 17:55 Чоп этиш версияси

Каратэчиларимиз Марокашда ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этади

Каратэчиларимиз Марокашда ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этади


Жорий йил 19-21 апрель кунлари Марокашнинг Работ шаҳрида “Карате-1” сериясига кирувчи Премьер-лига мусобақалари бўлиб ўтади. Унда юртимиз шарафини 6 нафар спортчи ҳимоя қилади, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мазкур йирик турнирда дунёнинг 78та давлатидан 700 нафарга яқин каратэ усталари медаллар билан бирга Токио-2020 олимпиадасига қимматли рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боради.
Марокашдаги халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркиб билан қатнашади:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Санжар Абдукаримов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достонбек Отаболаев

Аёллар:

-50 кг: Баҳринисо Бобоева
-61кг: Барно Мирзаева

Маълумот учун: А сериясига кирувчи Премьер-лига баҳслари жорий йил 7та босқичда ўтказилиши режалаштирилган. Унинг учинчи босқичи Марокашнинг Работ шаҳрида ташкил этилади. Аввалги босқичларга Франция (Париж) ва БАА (Дубай) давлати мезбонлик қилган. Навбатдаги босқичлар эса Хитой (Шанхай, 7-9 июнь), Япония (Токио, 6-8 сентябрь), Россия (Москва, 4-6 октябрь) ва Испания (Мадрид, 29 ноябрь – 1 декабрь) давлатларида ўтказилади.


ЎзА
1 892