ЎзА Ўзбек

11.02.2019 11:04 Чоп этиш версияси

Каратэчиларимиз Бишкекда 11 та олтин медалга сазовор бўлишди

Каратэчиларимиз Бишкекда 11 та олтин медалга сазовор бўлишди

Аввал хабар берганимиздек, 8-10 февраль кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида каратэ WKF бўйича болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида анъанавий “Bishkek Open-2019” халқаро турнири ўтказилди.

photo5399841203786197615.jpg

Жорий йил 12 маротаба ташкил этилган нуфузли мусобақада мезбонлардан ташқари Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон каби жами 7 та давлатдан 500 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун татамига чиқишди. Улар сафида Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг 35 нафар спортчиси ҳам бор эди.

Қувонарлиси, Бишкек татамиларида юртимиз каратэчилари муносиб иштирок этишди ва юртимизга шода-шода медаллар билан қайтишадиган бўлди. Ушбу халқаро турнирда терма жамоамиз аъзолари 11 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 7 та бронза медалига сазовор бўлишди. Бу натижа Ўзбекистон спорт делегациясига норасмий умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни тақдим этди.

photo5399992648628021847.jpg

“Bishkek Open-2019” анъанавий халқаро турнирида ҳамюртларимиздан Суннатулло Худойберганов, Бекзод Ҳайитбоев, Дилдор Аннадурдиева каби етакчи спортчиларимиз олтин, Комрон Мадаминов ҳамда Севинч Раҳимовалар эса кумуш медалга сазовор бўлишди.

Отабек Эшмаматов, ЎзА​​
2 541