ЎзА Ўзбек

12.12.2017 18:05 Чоп этиш версияси

Каратэчилар Навоийда куч синашди

Каратэчилар Навоийда куч синашди Навоийда «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» шиори остида каратэнинг шинкиокушинкай тури бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида мамлакат VII кубоги ҳамда катталар ўртасида мутлоқ вазн тоифасида Ўзбекистон XI чемпионати бўлиб ўтди.

3.JPG

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон Республикаси «NUR-HAS» шинкиокушинкай каратэ маркази томонидан ташкил этилган мусобақада 100 дан зиёд спортчи куч синашди.

4.JPG

7.JPG

Катталар ўртасидаги баҳсларда Бахтиёр Турсунов ғолиб бўлди. Ёшлар ва ўсмирлар баҳсида Акбар Абдурашидов, Севинчбек Қаршиев, Лочин Хайруллаев, Оғабек Холиқов, Райҳона Нормуродова, Қалдирғоч Тўлаганова, Нигора Абдураҳмонова, Умида Дарябоева ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
9 310