ЎзА Ўзбек

19.12.2019 Чоп этиш версияси

КАРАТЭ WKF: “Универсал” спорт мажмуасида катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

КАРАТЭ WKF: “Универсал” спорт мажмуасида катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилаётган мазкур чемпионат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Яккакурашлар бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Чемпионат олдидан Ҳакамлар учун семинар ўтказилди. 17 декабрь куни Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси биносида мусобақага қуръа ташлаш маросими ташкиллаштирилди. Бугун вазн ўлчаш маросимидан сўнг баҳсларга расман старт берилди. Ўзбекистон чемпионати эртага ўз якунига етади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси томонидан I, II ва III даражали диплом ва медаллар билан мукофотланади. Мусобақада жами 328 нафар каратэ устаси (шундан: 1-ўрин 82 та, 2-ўрин 82 та, 3-ўрин 164 та) олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланади.

2 675
О.ЮНУСОВ, ЎзА