ЎзА Ўзбек

08.06.2018 12:02:07 Чоп этиш версияси

КАРАТЭ: Олтин ва кумуш яна такрорланадими?

Истанбулдаги халқаро турнирнинг аввалги сериясида ҳамюртларимиз олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган эди, ўшандай имконият бу гал ҳам қўлдан чиқарилмаслиги лозим.

Ўзбекистон каратэ федерациясига янги раҳбар, аниқроғи, соҳанинг собиқ етакчиси Нурхон Нафасов яна раҳбар бўлиб тайинлангач ушбу спорт турида кескин илоҳотлар бошланиб кетди. 
Жойларда ишламай қўйган ҳудудий федерациялар яна жонланди, аниқ режалар белгиланди. Каратэчиларимизнинг ислоҳотлар остидаги дастлабки сафари Туркияга амалга оширилди.
Бугун ушбу мамлакатда «Premier League» деб номланган йирик халқаро турнир старт олади.

Ушбу турнир юртдошларимиз учун бегона эмас. Шу йилнинг апрель ойида «Premier League» сериясидаги мусобақаларнинг сўнггиси Марокашнинг Работ шаҳрида ўтказилган ва унда Садриддин Сайматов олтин, Достонбек Отаболаев эса кумуш медални қўлга киритганди.
Б угалги турнирда иштирок этувчи терма жамоамиз таркибини қуйидагилар ташкил этишмоқда:

Эркаклар:

-60кг.: Садриддин Сайматов
-67кг.: Санжар Абдукаримов
-67кг.: Иқбол Узоқов
-75кг.: Достон Отаболаев

Аёллар:

-50кг.: Баҳринисо Бабаева
-61кг.: Барно Мирзаева

Терма жамоамизга Дилноза Бакирова ва Ўктам Бекпўлатов мураббийлик қилишмоқда.