ЎзА Ўзбек

25.03.2020 Чоп этиш версияси

Карантин муносабати билан профилактика ишлари давом этмоқда

Карантин муносабати билан профилактика ишлари давом этмоқда

Хабарингиз бор, бутун дунё бўйлаб инсонлар саломатлигига катта хавф солаётган CОВИД-19 вируси сабабли 2020 йил 16 март санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилган эди.

Карантин эълон қилинган кундан бошлаб, республикамиздаги барча спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ҳам профилактика ишлари давом этмоқда. Бошқарма ходимлари тана ҳарорати иш давомида кунига икки маҳал ўлчаниб борилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати


2 746
ЎзА