ЎзА Ўзбек

13.04.2019 19:50 Чоп этиш версияси

Капелло: Илгари “Реал”га қарши ўйнаган ҳар бир ҳимоячи қўрқиб майдонга тушарди

Капелло: Илгари “Реал”га қарши ўйнаган ҳар бир ҳимоячи қўрқиб майдонга тушарди

Италиялик афсонавий мураббий Фабио Капелло бугун “қаймоқранглилар” дуч келаётган қийинчиликлар негизи нимада эканлиги ҳақида гапирди.

“Мен доим таъкидлаганман: “Реал” ва “Барселона” қайсидир жамоа билан майдонга чиқса, ўйин 1:0 ҳисобидан бошланади. Ушбу икки буюк клубни мағлуб этиш учун уларнинг дарвозасига камида иккита гол киритиш керак.

Бу йил мадридликларда муаммолар бор. Шу боисдан ўйин одатдагидек 0:0 ҳисобида бошланмоқда. Улар жуда кўп ҳолатларда қийинчиликларга юз тутишмоқда.

Криштиану Роналду “Ювентус”да кўрсатаётган ўйинини кўряпсизми? Қандай ажойиб. Илгари “Реал”га қарши ўйнаган ҳар бир ҳимоячи қўрқиб майдонга тушарди. Бугун эса... Афсуски, энди Роналду Мадридда эмас”, – дея италиялик мутахассис сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Таъкидлаш жоизки, Фабио Капелло 1996-1997-, 2006-2007 йилларда “Реал Мадрид”да, 2004-2006 йилларда эса “Ювентус”да бош мураббий сифатида фаолият юритган.

ЎзА
4 558