ЎзА Ўзбек

07.01.2018 13:22 Чоп этиш версияси

Канада терма жамоаси жаҳонда тенгсиз

Канада терма жамоаси жаҳонда тенгсиз АҚШда йигирма ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида хоккей бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Канада ёшлар терма жамоаси ғолиб бўлди.

Финал учрашувида канадалик хоккейчилар Швецияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бронза медали учун ўтган ўйинда АҚШ терма жамоаси Чехияни 9:3 ҳисобида енгди.

4627113.jpg

Россияда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон чемпионатининг биринчи тури баҳслари ўтказилди.

Унда Россия терма жамоаси Канадани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, АҚШ ва Швеция ўртасидаги баҳс 2:1 ҳисобида якунланди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида ўйнаётган Чехия ва Швейцария термалари ўртасидаги ўйинда 4:3 ҳисоби қайд этилди. Финляндия эса Германияни 4:1 ҳисобида мағлуб қилди.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
13 037