ЎзА Ўзбек

01.03.2018 15:41 Чоп этиш версияси

Кадетларимиз Европа очиқ турнирида иштирок этади

Туркиянинг Анталия шаҳрида 3-4 март кунлари кадетлар ўртасида Европа очиқ турнири бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан келган 400 нафарга яқин полвонлар ўзаро рақобатлашади.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини Ҳалимажон Қурбонова, Нилуфар Эгамбердиева ҳамда Фарангиз Холмурадова қизлар ўртасида ҳимоя қилса, ўғил болалар беллашувида Мақсад Очилов, Жайҳун Назаров ва Тимур Ҳожиев иштирок этади.

Мазкур турнир жорий йилнинг октябрь ойида Аргентинанинг Буэнос-Аирес шаҳрида ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи балларни тақдим этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
9 824