Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2017 13:16 Чоп этиш версияси

Ғиёсжон полвон Гран-при ғолиби

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ташкил этилган Гран-при туркумидаги турнирда биттадан олтин ва бронза медални қўлга киритди.

Нуфузли турнирнинг 73 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ғиёсжон Бобоев эронлик Бериманлоу Муҳаммади, нидерландиялик Сэм Вестенде Ван, канадалик Артур Маргелидонни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Финал баҳсида Ғиёсжон Швеция вакили Томми Макиасга қарши беллашувда зафар қучиб, олтин медални қўлга киритди.

90 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан яна бир полвонимиз Шаҳзодбек Собиров словакиялик Петер Жилка, венгриялик Габор Верни мағлубиятга учратди ва бронза медалга сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
3 767






Все о погоде - Pogoda.uz