ЎзА Ўзбек

01.04.2019 13:10:39 Чоп этиш версияси

Италиялик ҳужумчи Месси ва Роналду даражасига чиқмоқчи эканлигини айтди


“Ювентус” ҳужумчиси Мойзе Кин Италия А серияси 29-туридан ўрин олган “Эмполи”га қарши баҳсдан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ҳужумчи А серияда Марио Балотеллидан кейин 19 ёшида 8 та гол урган энг ёш футболчи номига сазовор бўлиб турибди.

“Ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Мен кўплаб рекордларни бузишга тайёрман. Бу қийин иш албатта. Қаттиқ меҳнат қилсам, ҳаммасини амалга ошира оламан, деб ўйлайман.

Kean_AP.jpg

Албатта, мен Криштиану Роналду ёки Месси савиясида эмасман. Ҳозир ёшман. Агар ўз устимда тинимсиз ишласам, албатта, бир кун уларнинг даражасига чиқа оламан, деб умид қиламан”, – дейди Кин.

Эслатиб ўтамиз, Мойзе Кин 23 март куни Европа чемпионати саралаш ўйинлари доирасида Финляндияга қарши кечган баҳсда ўзининг терма жамоадаги дебют голини нишонлади.