ЎзА Ўзбек

15.04.2019 17:14 Чоп этиш версияси

Истомин пастлашда давом этмоқда, унга нима бўлаяпти?!

Истомин пастлашда давом этмоқда, унга нима бўлаяпти?!

Анъанага кўра бугун, яъни ҳафта бошида профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТР)нинг ҳафталик янги рейтингни эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин бу сафарги рейтингда ҳам ўтган ҳафтадаги ўрнидан бир поғонага пастлаб, ҳозирда 105-ўринни эгаллаб турибди. Яна бир теннисчимиз Ҳумоюн Султонов эса ўтган ҳафтадаги ўрнидан икки поғона юқорига кўтарилди ва эндиликда 385-ўринни банд этган. АТР рейтингида номи қайд этилган қолган теннисчиларимиз эса 500-ўриндан пастда жойлашган.

Рейтингни ҳамон сербиялик Новак Жокович катта фарқ билан бошқариб бормоқда. У энг яқин таъқибчиси испаниялик Рафаэль Надалдан нақд 2 345 баллга ўзиб кетган. Умуман, рейтингнинг дастлабки ўнталигида биронта ҳам ўзгариш кузатилмади.

ATP рейтинги. 15 апрель кунги ҳолат:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) – 11 070
2. (2) Рафаэль Надаль (Испания) – 8 725
3. (3) Александр Зверев (Германия) – 6 040
4. (4) Рожер Федерер (Швейцария) – 5 590
5. (5) Доминик Тим (Австрия) – 4 765
6. (6) Кеи Нишикори (Япония) – 4 200
7. (7) Кевин Андерсон (ЖАР) – 4 115
8. (8) Стефанос Циципас (Греция) – 3 240
9. (9) Хуан Мартин Дель Потро (Аргентина) – 3 225
10. (10) Жон Изнер (АҚШ) – 3 085
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг рейтингдаги ўрни:
105 (104). Денис Истомин (Ўзбекистон) – 571
385 (387). Ҳумоюн Султонов (Ўзбекистон) – 41
519 (520). Санжар Файзиев (Ўзбекистон) – 9
526Т (528). Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) – 8
584Т (586). Сергей Фомин (Ўзбекистон) – 5

ЎзА
1 829