Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.03.2017 15:22 Чоп этиш версияси

Истеъдодли теннисчилар Наманганда куч синашмоқда

Наманганда ўсмирлар ва қизлар ўртасида анъанавий халқаро турнир бошланди.

Унда Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Сербия, Кипр, Беларусь, Жанубий Африка Республикаси, Чехия, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Таиланд, Сурия, Украина, Исроил, Латвия, Словакия ва Болгариядан юздан ортиқ теннисчи бош соврин учун куч синашмоқда.

Мусобақанинг асосий тўр баҳсларида мамлакатимиз шарафини Олимжон Набиев, Александр Воспитанников, Сергей Фомин, Азамат Луқмонов, Азиз Дадабоев, Азизхон Турғунов ҳимоя қилади.

Қизлар ўртасида Юлия Ким, Камола Умарова, Гулсина Халимулина, Валерия Воробьёва, Элина Шарипова ҳамда Лайло Баҳодирова ғолиблик учун кортга чиқади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 999






Все о погоде - Pogoda.uz