Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2017 16:34 Чоп этиш версияси

“Камолот” шахмат тахтаси”: Навоийда ёш истеъдодлар сараланди

“Камолот” шахмат тахтаси”: Навоийда ёш истеъдодлар сараланди Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасидаги “Камолот” шахмат тахтаси” турнирининг Навоий вилояти босқичида 100 нафар ҳаваскор шахматчи иштирок этди.

Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мусобақа ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, ақл чархи бўлган шахмат ўйинига ихлосманд ёшларни муносиб рағбатлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мусобақада 5 ёш тоифасидаги шахматчилар ғолиблик учун дона сурди. Ўн нафар ўғил-қиз турнирнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

– Шахматга қизиққаним туфайли отам мени шахмат тўгарагига берди, – дейди Хатирчи туманидан Марғуба Бобоқандова. – Устозларим кўмагида маҳоратимни ошириб, “Камолот” шахмат тахтаси” турнирида ғолиб бўлишга эришдим. Келгусида Ўзбекистонимиз шахмат мактаби анъаналарини давом эттирган ҳолда энг йирик халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилганман.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
572






Все о погоде - Pogoda.uz