ЎзА Ўзбек

29.02.2020 Чоп этиш версияси

Исроил Мадримов: Қийин жангларга ҳам тайёрман

Исроил Мадримов: Қийин жангларга ҳам тайёрман

АҚШнинг Техас штатида 29 февраль куни (Тошкент вақти билан 1 март тонгида) профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Исроил Мадримов венесуэлалик Чарли Наваррога қарши рингга кўтарилади. Мазкур баҳс WBA камари учун саралаш вазифасини ўтайди. Кечанинг марказий жанги Жесси Варгас ҳамда Майки Гарсия ўртасида ташкил этилади.

– Нуфузли мусобақа доирасида навбатдаги жангимни ўтказаётганимдан хурсандман, — деди И.Мадримов маҳаллий журналистларга берган интервьюсида. –Мақсадим рингда имкониятларимни кўрсатиб, мухлисларни мамнун қилиш. Биринчи жангимда “WBA Intercontinental” камарини қўлга киритганман. Энди мен қийин жангларга ҳам тайёрман ва катта ғалабаларга эришишни истайман.

2 496
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА