ЎзА Ўзбек

01.03.2019 Чоп этиш версияси

Испания кубоги финалини ўтказишга “Бенито Вильямарин” стадиони асосий даъвогар

photo5458747414690245146.jpg

Хабарингиз бор, Испания кубогининг 2018/2019 йилги мавсуми финалида “Барселона” ва “Валенсия” клублари ўзаро баҳслашади. Бироқ, 25 май куни бўлиб ўтадиган финал учрашуви қаерда ўтказилиши ҳамон аниқ эмас.

Айни вақтда финал ўйинини ўтказишга “Бетис” клубининг уй стадиони ҳисобланган “Бенито Вильямарин” ҳамда “Валенсия”нинг уй ўйингоҳи – “Месталья” даъвогарлик қилмоқда. Бироқ, “кўршапалаклар” финалда ўйнашини ҳисобга олсак, бу борада “Бенито Вильямарин” стадионининг имкониятлари юқори баҳоланяпти.

“Бетис”нинг уй стадиони ўз бағрига 52 700 нафар томошабинни сиғдирса, “Месталья”да 55 000 нафар мухлис ўйинни бевосита стадионда кузатиш имконига эга.

Таъкидлаш жоиз, “Бетис” мусобақа ярим финалида айнан “Валенсия”га имкониятни бой берди.

3 288
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА​​