Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.04.2017 16:38 Чоп этиш версияси

Қирол кубоги – 2017: боксчиларимиз рақиблари устидан ғалаба қозонди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилаётган "Қирол кубоги – 2017" халқаро турнирида муваффақиятли қатнашмоқда.

Вазни 49 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда Ҳасанбой Дўстматов филиппинлик Карло Паалам устидан ғалаба қозонди. Вазни 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Жасурбек Латипов мезбон спортчи Критифак Дуангнутни енгди.

Вазни 56 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида тажрибали спортчимиз Шаҳобиддин Зоиров Хитой Тайпейи вакили Као Шин Йенни мағлубиятга учратди. Вазни 60 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Жеймс Палистени енгган бўлса, 64 килограммгача вазн тоифасидаги спортчилар беллашувида Элнур Абдураимов туркманистонлик Зуфар Сапарбаевга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Вазни 69 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида рингга чиққан Шаҳрам Ғиёсов ҳиндистонлик Манож Кумарни енгган бўлса, 75 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашаётган Исроил Мадримов Хитой тайпейилик Кан Чиа Вейдан устун келди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
2 424






Все о погоде - Pogoda.uz