ЎзА Ўзбек

31.03.2019 15:00:49 Чоп этиш версияси

Инстаграмда энг машҳур спортчилар ўнталиги


Ижтимоий тармоқлар бугун спортнинг бир қисмига айланиб бўлди. У тўлақонли равишда мазкур соҳанинг маркетинг хизмати учун, ривожланиши учун ишламоқда.

Ҳозир спортчилар ўзлари иштирок этадиган мусобақаларидан ташқари халқаро тармоқда ҳам рамзий маънода беллашишмоқда.

Бир неча ой олдин инстаграм тармоғида “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду энг кўп обуначига эга бўлган инсон сифатида қайд этилган эди. Шу билан бирга Криштиану энг кўп обуначи йиғган спортчи ҳамдир.

Снимок.PNG

Неймарнинг ПСЖга ўтиб кетиши футболчини “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг кузатувчилари сонидан ошиб кетишига замин яратган эди. Куни кеча аргентиналикнинг обуначилари 113 миллионга етиб, яна спортчилар орасида энг кўп кузатувчига эга бўлган иккинчи атлетга айланиб олишига замин яратди.

54732178_262348641312888_5534620991120754048_n.jpg

Демак, спортчиларнинг умумий рўйхати билан танишинг:

1. Криштиану Роналду: 159,97 миллион;

2. Лионель Месси: 113 млн;

3. Неймар: 112,96 млн;

4. Дэвид Бекхэм: 55,08 млн;

5. Леброн Жеймс: 48,17 млн;

6. Роналдиньо: 43,62 млн;

7. Хамес Родригес: 41,14 млн;

8. Гарет Бэйл: 39,24 млн;

9. Марсело: 36,71 млн;

10. Златан Ибрагимович: 36,36 млн.