ЎзА Ўзбек

30.08.2018 10:00 Чоп этиш версияси

Индонезиядан хушхабар: Вадим Менков Осиё ўйинларининг тўрт карра чемпионига айланди

Индонезиядан хушхабар: Вадим Менков Осиё ўйинларининг тўрт карра чемпионига айланди

Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кун баҳслари ҳам хушхабар билан бошланди.

Бугун Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳслари ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон вакили эшкак эшиш бўйича олтин медални қўлга киритди.

Бу Вадим учун Осиё ўйинларидаги тўртинчи олтин. Бунгача у Доха, Гуанчжоу ва Инчеонда ўтказилган Осиё ўйинларида чемпион бўлган.

У бундай натижага эришган биринчи ўзбек спортчиси бўлди.

Яна эшкак эшувчилар ҳам жуфтликда бронза медалини қўлга киритишди.

1000 метрга каноэда эшкак эшган Нурислом Тўхтасин ўғли ва Серик Мирбеков жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.

1a7393b1-4ae2-4e44-96be-6a2dd4f8b4b4.jpg

Таъкидлаб ўтиш жоизки, эшкак эшиш бўйича бугунги 5 та финалда Ўзбекистон вакиллари 4 та медални қўлга киритишди.

Шунингдек, каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова/Нилуфар Зокирова тандеми маррага иккинчи бўлиб етиб борди ва кумуш медални қўлга киритди.

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 49 тага етди – 13 олтин, 18 кумуш ва 18 бронза.

Айни вақтда Ўзбекистон жамоаси 6-ўринга кўтарилган.

ЎзА
4 500