ЎзА Ўзбек

05.09.2019 Чоп этиш версияси

Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази учун 76 500 000 сўм тўпланди

Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази учун 76 500 000 сўм тўпланди

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга хайрия ёрдами кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси суғурта компанияларининг ижтимоий фаоллигини намоён қилиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт, Маданият вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси ва “GROSS INSURANCE” масъулияти чекланган жамияти кўмагида мини-футбол бўйича IV Халқаро хайрия турнири бўлиб ўтди.

Халқаро турнирда Ўзбекистон Республикаси суғурта компанияси вакилларидан иборат жамоалар, шериклар ҳамда яқин ва узоқ хорижий мамлакатлардан келган футболчилар иштирок этди.

Финалда “Orient finans bank” ва “APEX” жамоалари майдонга тушди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда “OFB” 4:2 ҳисобида рақибидан устун келди ҳамда турнир ғолибига айланди.

Маҳаллий ва Халқаро суғурта компаниялари ўртасидаги шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашда, аҳоли ўртасида футболни оммалаштиришда ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда алоҳида аҳамият касб эта олган мазкур турнир давомида 76 500 000 сўм тўпланди.Ушбу хайрия турниридан келиб тушган маблағ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказига йўналтирилади ва юрак хасталигига чалинган болаларни даволашда фойдаланилади.

photo5442604024193985378.jpg

photo5442863225470299756.jpg

photo5442689004416903936.jpg

7 328
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА