Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 15:26 Чоп этиш версияси

Илк тур дурангсиз ўтди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасининг биринчи тур баҳслари бўлиб ўтди.

Биринчи турнинг дастлабки кунида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" сафарда "Машъал"ни (1:0), "Динамо" "Металлург"ни (2:0) "Пахтакор" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни (3:1) мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берган эдик.

Иккинчи кунги баҳслар ҳам кескин ва муросасиз ўтди. Буни учрашувларда қайд этилган натижалардан ҳам кўриш мумкин. "Бунёдкор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 79-дақиқада Достон Ҳамдамов томонидан киритилган гол пойтахт жамоасига уч очко келтирди.

"Бухоро" ва "Олмалиқ" жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Иван Нагаев "Олмалиқ" дарвозасига тўп киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

"Насаф" сафарда "Қўқон – 1912" жамоасини 2:1 ҳисобида енгди. Худди шу ҳисоб Наманганда ўтган "Навбаҳор" ва "Обод" жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳам қайд этилди. "Шўртан" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйин ғузорликлар фойдасига ҳал бўлди – 1:0.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
2 474






Все о погоде - Pogoda.uz