ЎзА Ўзбек

16.11.2019 Чоп этиш версияси

Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогига старт берилди

Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогига старт берилди

Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерацияси шафелигида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўсмир қизлар ўртасида Жаҳон кубоги старт олди.

Пойтахтимизда жойлашган Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтаётган мусобақа Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз қиличбозлик федерацияси томонидан ташкиллаштирилди.

Бугун, 16 ноябрь куни ўсмир қизлар мусобақанинг биринчи кунида яккалик баҳсларда ўзаро рақобатни бошлади. Эртага, 17 ноябрь куни эса саблячилар жамоавий беллашувларда ўз омадларини синаб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубогида 10 мамлакатдан келган 100 дан ортиқ қиличбоз бош соврин учун куч синашмоқда.

2 344
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА