ЎзА Ўзбек

11.09.2019 Чоп этиш версияси

Қиличбозлик бўйича Марказий Осиё конфедерацияси очиқ турнири ниҳоясига етди

Қиличбозлик бўйича Марказий Осиё конфедерацияси очиқ турнири ниҳоясига етди

Пойтахтимиздаги гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қиличбозлик бўйича Марказий Осиё конфедерацияси очиқ турнири ниҳоясига етди. 

11.jpg

Турнир яккалик баҳслари шпага (эркаклар ва аёллар) ва шамшир йўналишида (аёллар) бўлиб ўтди. 

Мусобақаларнинг якуний финал босқичи беллашувлари натижасига кўра:

шпага йўналишида (эркаклар) 1 - ўрин Файзулла Алимовга, 2 - ўрин Жавоҳирбек Нурматовга, 3-ўрин россиялик Георгий Буянов ҳамда ҳамюртимиз Санжарбек Собировга насиб этди. 

Аёллар ўртасида кечган беллашувларнинг ғолиб ва совриндорлари:

2.jpg

Шпага:
1-ўрин - Малика Ҳакимова (Ўзбекистон),
2-ўрин – Камила Абдул-Хамитова (Қирғизистон),
3-ўрин – Малика Кесаева (Россия),
3-ўрин – Вероника Рожкова (Ўзбекистон).

8.jpg

Шамшир:
1-ўрин - Зайнаб Дайибекова (Ўзбекистон),
2-ўрин - Яна Обвинцева (Ўзбекистон),
3-ўрин – Айсилу Уснатдинова (Ўзбекистон), 
3-ўрин - Паола Плиего (Ўзбекистон).

10.jpg

Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари томонидан таъсис этилган медаль ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

4 022
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА