ЎзА Ўзбек

16.11.2019 Чоп этиш версияси

Қиличбозимиз жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Қиличбозимиз жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўсмир қизлар ўртасида ўтаётган жаҳон кубогининг яккалик беллашувлари якунига етди.

Мусобақанинг финал баҳсида ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова туркиялик Нисонур Эрбил билан рақобатлашди. Якунда 15:12 ҳисобида зафар қучиб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, жаҳон кубогининг бронза медали билан россиялик Дарья Дрозд ва Влада Плеханова тақдирланди.

photo5368578553450441721.jpg

2 509
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА