ЎзА Ўзбек

31.08.2016 16:45 Чоп этиш версияси

Илҳом Баҳромов – жаҳон чемпионати совриндори

Мамлакатимизнинг иқтидорли спортчиси Илҳом Баҳромов Францияда эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Илҳом Баҳромов юнон-рум кураши бўйича вазни 50 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувларда эронлик Сайфуллоҳ Муҳсин Нажодни, АҚШ вакили Рандон Дрю Мирандани ва грузиялик Нугзари Цурцумиани енгиб, иккинчи ўринни эгаллади.

4 сентябрга қадар ўтказиладиган мусобақада спортчиларимиз эркин ва хотин-қизлар кураши бўйича беллашувларда ҳам қатнашади.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
4 684