ЎзА Ўзбек

29.02.2020 Чоп этиш версияси

Иккинчи кунги баҳслар ҳам қизғин ўтди

Иккинчи кунги баҳслар ҳам қизғин ўтди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари якунланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз кураш федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда Шаҳноза Бозорова (Навоий), Покизахон Камолиддинова (Фарғона), Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё) ва Рината Илматова (Сурхондарё) ўз вазн тоифаларида тенгсиз эканини исботлади.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларда Муҳаммад Жумаев (Навоий) ва Умар Бозоров (Тошкент вилояти) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

2 281
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА