ЎзА Ўзбек

17.02.2020 Чоп этиш версияси

Икки стол теннисчимиз Ригада совриндор бўлди

Икки стол теннисчимиз Ригада совриндор бўлди

Ёш спортчилар маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бир қатор давлатларда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Латвияда стол тенниси бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғинда қатнашди. Шунингдек, теннисчиларимиз йиғин доирасида халқаро турнирда ҳам иштирок этди.

Рига шаҳрида ўтган нуфузли мусобақада 17 жамоа таркибида 220 нафар стол теннисчилари ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда ҳамюртимиз Жамшид Раҳимберганов ва Насибахон Тожиохунова бронза медалини қўлга киритди.

2 008
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА