ЎзА Ўзбек

16.10.2012 16:43 Чоп этиш версияси

Икки полвонимиз – жаҳон чемпиони!

Болгариянинг София шаҳрида самбо бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 олтин ва 8 бронза медални қўлга киритди.

Дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатидан самбочилар қатнашган жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиздан Раҳмон Жумаев ва Камолиддин Расулов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Давлатжон Ҳамроев, Раҳмон Бойтўраев, Нодир Мирхолиқов, Беҳрўз Турдиев, Валижон Искандаров, Азиз Ҳусаинов, қизлар мусобақасида Вероника Ковалчёва ҳамда Маликабону Мирзаева терма жамоамиз ҳисобига биттадан бронза медаль келтирди.


ЎзА, Зоҳир Тошхўжаев
10 755