ЎзА Ўзбек

14.03.2019 18:20 Чоп этиш версияси

Икки нафар стол теннисчимиз Қозоғистонда тенгсиз бўлди

Икки нафар стол теннисчимиз Қозоғистонда тенгсиз бўлди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида стол тенниси бўйича катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Розалина Хўжаева ҳамда Сўғдиёна Мадалиева мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Унда дунёнинг 7 мамлакатидан келган юзга яқин стол теннисчилар яккалик ва жуфтлик баҳсларида ўзаро рақобатлашди.

Мусобақанинг катталар ўртасидаги баҳсларида Розалина Хўжаева барча рақибларини мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди. Ёшлар ўртасида эса Сўғдиёна Мадалиева ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

8b8fb74d-a53e-46c3-b61f-e6a4acce5bca.jpg

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова ҳамда мутассадди раҳбарлар томонидан Андижон вилоятида спортчи ва мураббийлар учун ўқув семинар ташкил этилганди. Қозоғистондаги ютуқларимиз эса бу каби семинарлар ўз маҳсулини бера бошлаганидан нишонадир.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 031