ЎзА Ўзбек

01.05.2019 Чоп этиш версияси

Икки каноэчимиз Жаҳон кубоги босқичларида иштирок этишади

Икки каноэчимиз Жаҳон кубоги босқичларида иштирок этишади

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз вакиллари ҳам олдинда турган йирик мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Яқин орада ҳар икки йўналиш бўйича қизиқарли мусобақалар кутиб турибди.

МОҚнинг маълум қилишича, 12 май куни икки каноэчимиз Владлен Денисов ҳамда Суҳнатилло Иногамов халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Венгрияга жўнаб кетишади. Спортчиларимиз йиғин доирасида Польша ва Германияда ўтадиган Жаҳон кубоги босқичларида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Йиғин 3 июнга қадар давом этиб, унда атлетларимизга тажрибали мураббий Александр Понамарёв устозлик қилади.

1 977
ЎзА