ЎзА Ўзбек

23.12.2019 Чоп этиш версияси

Икки боксчимиз шоҳсупага кўтарилди

Икки боксчимиз шоҳсупага кўтарилди

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида хотин-қизлар ўртасида бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ёдгорой Мирзаева ҳамда Райҳона Қодирова совриндорлар қаторидан жой олди.

Дунёнинг ўнга яқин давлатидан юздан ортиқ чарм қўлқоп усталари иштирок этган мусобақанинг 57 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ёдгорой Мирзаева финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, якунда кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, терма жамоамизнинг яна бир аъзоси, вазни 60 килограммгача бўлган Райҳона Қодирова халқаро турнир шоҳсупасининг учинчи поғонасидан жой олди.

2 335
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА