ЎзА Ўзбек

17.09.2018 11:55 Чоп этиш версияси

III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияларимиз яна биттага ортди. Аргентинага 37 нафар спортчимиз йўл олади

III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияларимиз яна биттага ортди. Аргентинага 37 нафар спортчимиз йўл олади

Хабар бериб ўтганимиздек, 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Бундан аввалроқ МОҚ расмий сайтида Аргентинага 36 нафар ёш спортимиз йўл олиши ҳақида маълумот берилганди.

Бугун эса сиз азизлар билан навбатдаги хушхабарни баҳам кўриш ниятидамиз. Гап шундаки, бугун Миллий олимпия қўмитасига Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA)дан мактуб келди. Унга кўра, бокс бўйича қизлар ўртасида -51 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Хурсаной Холматова ҳам Буэнос-Айресдаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу ҳақида МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, III ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон делегацияси учун иштирокчилар сони бўйича аввалги барча рекордларни янгилаб берди. 2010 йили Сингапур мезбонлик қилган И ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон 21 нафар спортчи билан иштирок этган бўлса, 2014 йилда Нанкинда ташкил этилган Олимпиадада мамлакатимиз делегацияси 28 та спортчидан ташкил топганди. Буэнос-Айресга эса 37 нафар спортчи билан йўл олмоқдамиз. Демак, натижалар йилдан йилга яхшиланиб бормоқда.

Биз Аргентинада медаллар сони ва сифати бўйича ҳам натижаларни яхшилаш ниятидамиз. Буэнос-Айрес ареналарида ўзини ҳар томонлама кўрсатадиган спортчиларимиз насиб қилса яна 2 йилдан сўнг Токио - 2020 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш имконига эга бўлишади.

ЎзА
2 621