ЎзА Ўзбек

13.07.2018 18:17 Чоп этиш версияси

Иқтидорли спортчилар маскани

Иқтидорли спортчилар маскани
Самарқанд шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2 минг 131 нафар ўқил-қиз спортнинг 17 тури бўйича машғулотларда иштирок этмоқда.

Ёш спортчиларга 52 нафар малакали мураббий футбол, таэквондо (WTF), спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, бокс, ўқ отиш, камондан отиш, қиличбозлик, дзюдо, каратэ (WKF), стол тенниси, муайтай, самбо, армрестлинг, у-шу, шахмат ва ўзбек жанг санъати сирларини ўргатмоқда.

7.JPG

Мактаб тарбияланувчилари эришаётган ютуқлар салмоғи йил сайин ортиб бормоқда. Чунончи, ўқувчиларнинг 3 нафари халқаро спорт устаси, 18 нафари спорт устаси, 80 нафари спорт усталигига номзоддир. 2017 йилда 27 нафар спортчи миллий терма жамоаларнинг асосий, 8 нафар ўқувчи эса захира таркибига қабул қилинди. Жорий йилда терма жамоаларнинг асосий таркибидан 46 нафар спортчи ўрин олди. Шунингдек, 14 нафар спортчи захира таркибига киритилди.

Камондан отиш спорт тури машғулотларида айни пайтда 40 дан ортиқ ёш спортчи шуғулланмоқда. Уларнинг 13 нафари турли ёш тоифасида Ўзбекистон терма жамоаларининг аъзолари ҳисобланади.

10.JPG

Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
8 012