ЎзА Ўзбек

05.01.2020 Чоп этиш версияси

Гулжаной Наимова – 2020 Паралимпия ўйинларининг илк лицензияси эгаси

Гулжаной Наимова – 2020 Паралимпия ўйинларининг илк лицензияси эгаси

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) Паралимпия ўйинлари учун ҳам спортчиларнинг якуний Олимпиада рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Паралимпия ўйинларига йўлланма олган пара-атлетлар орасида терма жамоамиз вакили Гулжаной Наимова ҳам келтириб ўтилган.

Ҳамюртимиз рейтингни -58 килограмм вазн тоифасида Токио-2020 Паралимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма берувчи поғонада якунлади. Шу тариқа Гулжаной Наимова пара-таэквондо бўйича Паралимпия ўйинларига йўлланма олган илк спортчимизга айланди.

Бу делегациямизнинг Токио-2020 Паралимпиадаси учун қўлга киритилган ўн олтинчи йўлланмаси бўлди. МОҚ бундай натижа билан Миллий Паралимпия ассоциациясини муборакбод этиб қолади.

Маълумот учун, Токио Паралимпиадасига Осиё қитъаси учун йўлланма берувчи якуний турнир 10-12 апрель кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилади.

1 802
Ойбек Юнусов, ЎзА