16.03.2017 20:50 Чоп этиш версияси
Голга бой учрашувлар

Мусобақа “Пахтакор W” (Тошкент шаҳри) ва “Шўртан Lady” (Ғузор шаҳри) жамоалари учрашуви билан бошланди. Ғузорлик қизларнинг катта устунлигида ўтган беллашув 6:1 ҳисобида “Шўртан” клубининг ғалабаси билан якунланди. “Юзробод” (Тошкент шаҳри) – “Тошкент ахборот технологиялари университети – ТАТУ” (Тошкент шаҳри) учрашувида 2:15 ҳисоби қайд этилди, “Севинч” (Қарши шаҳри) – “Қирқ қиз” (Нукус шаҳри) беллашувида қашқадарёлик қизлар маҳоратларини намойиш этиб, 7:2 натижасини кўрсатди.
Мусобақалар 20 мартга қадар давом этади.
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 525